Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Тошкент” халқаро аэропортида божхонадан ўтиш соддалаштирилади

“Тошкент” халқаро аэропортида божхонадан ўтиш соддалаштирилади

            Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали бу ҳақда.

            Фармон билан 2018 йил 1 июлдан бошлаб:

– товарларни божхона режимларига жойлаштиришда, шунингдек, хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинади;
–айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида карантин рухсатномалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади;
–бож олинмайдиган савдо дўкони, эркин омбор ва божхона омбори фаолиятини лицензиялаш марказлаштирилган тартибда Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати томонидан амалга оширилади;

–божхона омборларида уч йилдан ортиқ сақланиб келинаётган мол-мулклар божхона органлари томонидан ушлаб қолинади ва улар уч ой давомида талаб қилиб олинмаган ҳолларда суд қарори асосида давлат фойдасига ундирилади.

              2018 йил 1 сентябрга қадар:

–товарларнинг божхона назоратини танлов асосида ўтказишни назарда тутувчи хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади ва жорий этилади;
–“Тошкент” халқаро аэропорти” ва “Тошкент-товар” божхона постларида божхона тартиб-таомилларини максимал даражада соддалаштиришга қаратилган божхона маъмуриятчилигининг замонавий услублари жорий этилади;
–моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини мувозанатли қўллаш имконини берувчи божхона постлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.