Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тошкентда 14 февралдан совуқ сув тарифлари ошади

Тошкентда 14 февралдан совуқ сув тарифлари ошади

       «Сувсоз» корхонаси Тошкентда 14 февралдан совуқ сув тарифлари оширилишини маълум қилгани тўғрисида  "газета.uz"  ёзди. Янги нархлар 29 январь куни пойтахт ҳокими томонидан тасдиқланди.
        Аҳоли учун бир куб метр ичимлик сувининг нархи 190 сўмдан 195 сўмга (1,5 коэффициент билан — 285 сўмдан 292,5 сўмга, 12 январь куни Тошкент ҳокими тасдиқлаган устама ҳақ билан эса — 392,5 сўм), канализация хизматлари нархи — 155 сўмдан 165 сўмга кўтарилади.
       Марказлаштирилган иссиқ сув таъминотига уланган кўп қаватли уйлардаги квартираларда ҳисоблагич бўлган тақдирда, 1 куб метр сув нархи 625 сўм (ҳозирда — 500 сўм), марказлаштирилган иссиқ сув таъминотига уланмаган квартираларда эса 460 сўм (ҳозирда — 345 сўм) бўлади.
        Хусусий сектордаги уйларда — канализацияга уланган уйларда 1 куб метр сув нархи 345 сўмдан 460 сўмга, канализацияга уланмаган хонадонларда эса 190 сўмдан 295 сўмга оширилади.
        Бунга қадар совуқ сув тарифлари ўтган йилнинг 21 июлида кўтарилган эди.