Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тошкентда 66 мингдан ортиқ замонавий урналар пайдо бўлади

Тошкентда 66 мингдан ортиқ замонавий урналар пайдо бўлади
Тошкент шаҳри бўйлаб замон талабларига жавоб берадиган 66 мингдан ортиқ урналар ўрнатилади. Бугунги кунда «Maxсустранс» ИЧБ ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида мазкур масалада музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’га «Maxсустранс» ИЧБ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, «Maxсустранс» ИЧБ томонидан урналарни ўрнатиш ва кейинчалик улардан чиқиндиларни олиб кетиш кўзда тутилган. Бу борада Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклифлар тақдим этилган, улар кўриб чиқилиш жараёнида.
Айтиш жоизки, «Maxсустранс» ИЧБ томонидан жорий йилда маҳаллий чиқиндилар тўпланадиган шоҳ кўчаларга, ерлик маҳаллаларга, корхона ва ташкилотларга 2018 йил давомида 10 мингдан ортиқ 1100 литр ва 750 литр ҳажмдаги чиқинди қутилари ўрнатилган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 2000дан ортиқ ўрнатилиб, шундан 300дан ортиғи чиқинди сурункали тўпланадиган жойларга ўрнатилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида яна 10та замонавий ер ости чиқинди йиғиш майдончалари қурилиши режалаштирилган. 11та чиқинди йиғиш майдончалари реконструкция қилинади 220та чиқинди йиғиш майдончалари жорий таъмирланади.
Маълумотларга кўра, кунига маҳалла ва корхоналардан 1800 тонна чиқинди йиғилади бу 45та темир йўл вагонига тенг. Ушбу чиқиндиларни ташиш учун кунига 240та оғир юк ташувчи техника хизмат кўрсатади.