Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тошкентда қайси автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди?

Тошкентда қайси автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди?

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг буйруғига кўра, 7А (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) ва 7Б (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) автобус йўналишлари ёпилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Матбуот хизматининг маълумотига асосланиб, Qalampir.uz” хабар бермоқда.
 
Бундан ташқари, шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти буйруғига асосан 151-сонли автобус йўналиши ўзгартирилган. Эндиликда 151-автобус “Чилонзор буюм бозори – Юнусобод 19-даҳаси бекати” йўналишида қатнайди. Йўналишнинг белгиланган иш вақти 6:00 дан 21:00 гача бўлади.
 
Шунингдек, Яккасарой туманидаги Шота Руставели ва Муқимий кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич реконструкция қилинаётгани туфайли 32, 132 ва 135-автобусларнинг йўналишларига вақтинчалик ўзгартириш киритилган.