Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тошкентдан Чимкентга биринчи автобус рейси амалга оширилди

Тошкентдан Чимкентга биринчи автобус рейси амалга оширилди

      Тошкент-Шимкент-Тошкент йўналиши бўйлаб илк қатнов йўлга қўйилди. Шу муносабат билан пойтахтимизда бўлиб ўтган тадбирда таъкидланганидек, мазкур лойиҳа икки қардош халқ ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.

     Ушбу йўналишнинг дастлабки йўловчилари икки давлат оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари бўлди дея хабар беради “Халқ сўзи” нашри.

     Йўналиш бўйлаб доимий қатновлар жорий йилнинг 8 январидан амалга оширилади. 

     Автобусларда йўловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Жумладан, улар совитиш ва иситиш, GPS тизимлари билан таъминланган.

 

     Йўналиш "Ғишткўприк" ҳамда "Жибек-жоли" чегара постларидан ўтиб, йўловчиларга навбатсиз хизмат кўрсатилади.