Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тошлоқ туманида ичимлик суви танқислиги бартараф этилди

Тошлоқ туманида ичимлик суви танқислиги бартараф этилди

            Шу кунларда парламент аъзолари жойларда бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказаяпти. Президентимизнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлари ижросини ўрганмоқда. Бу галги учрашувларда депутатлараҳолининг манфаатларини ҳимоя қилишда таъсирчан механизмларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратишаётир.

           Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарафутдинов Тошлоқ туманининг Ахшак МФЙ ва Тоғлик МФЙ худудларидаги ушрашувларда аҳоли томонидан ичимлик суви қудуқлари ишламаётганлиги сабабли ичимлик сув танқисчилиги сезилаётганлиги аниқланди. Ушбу муаммо депутат аралушуви билан туманнинг тегишли хизматлари муаммони бартараф этишга жалб этилди. Натижада, сув насослари янгиланди ва узоқ кутилган зилол сув яна оқа бошлади. Бу эса аҳолининг қувончига сабаб бўлди.

            Шунингдек, депутат Тошлоқ туманида тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратилганининг гувоҳи бўлди. Жумладан, пояфзал ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган «Максфен-Ко» қўшма корхонаси раҳбари Хасанбой ака ютуқлари ва муаммолари хақида гапириб берди. Айрим мавжуд муаммолар ечими бўйича маслаҳатлашиб олинди.

           Депутатнинг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.