Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Toyota” нима сабабдан 645 минг автомобилини қайтариб олмоқда?

“Toyota” нима сабабдан 645 минг автомобилини қайтариб олмоқда?

“Toyota” компанияси машиналаридаги хавфсизлик ёстиқчалари билан юзага келган муаммо сабабли бутун дунё бўйлаб  645 мингтага яқин автомобилини қайтариб олмоқда. Бу ҳақда компаниянинг АҚШдаги филиали берган баёнотига таяниб, Kun.uz маълум қилди. 

2015 йил май ойидан 2016 йил март ойигача ишлаб чиқарилган “Toyota Prius” седани ҳамда “Lexus RX” ва “Lexus NX” кроссоверлари қайтариб олмоқда. 

“Toyota”да таъкидланишича, бу моделлардаги носозлик туфайли қисқа туташув юз бериши ва бунинг оқибатида хавфсизлик ёстиқчалари авария вақтида очилмай қолиши мумкин. Бу носозлик хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммо сабабли можаро марказида қолган “Takata” фирмасининг хавфсизлик ёстиқчалари билан боғланмаган. Toyota носозликни бепул бартараф этишни ўз зиммасига олди. Компанияга ушбу носозлик туфайли бирор кор-ҳол юз бергани маълум эмас.

“Toyota” январда “Takata” хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммолар сабабли Шимолий Америкадан 600 мингдан кўпроқ автомобилини қайтариб олишга мажбур бўлганди. Бу муаммо сабабли хавфсизлик ёстиқчалари авария вақтида тўғри очилмай, автомобилдаги одамларга металл бўлакларини отиши мумкин бўлган.