Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Транспорт воситаларининг амалдаги давлат рақамлари ўзгаради

Транспорт воситаларининг амалдаги давлат рақамлари ўзгаради

          Ўзбекистонда амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда daryo.uz ва Spot.uz манбалари хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида жорий йил 18 апрелда Президент томонидан имзоланган  “Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг 13,14 бандлари келтирилмоқда.

Бундан ташқари транспорт воситалари учун амалдаги қоғоз ҳужжатлари ҳам бекор қилинади. Барча тегишли маълумотлар транспорт воситаси эгасининг ID-карталарига киритилади.

Эътиборли томони, мазкур хабар ортидан интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозара юритишмоқда. Гап шундаки, транспорт воситаларининг амалдаги давлат рақами ўзгарадиган бўлса, авторақамлар онлайн аукционида қатнашиб, қимматбаҳо рақам сотиб олганлар тақдири кейинчалик нима бўлиши номаълум.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда фаолиятини давом эттираётган avtoraqam.uzex.uz сайтида онлайн савдо давом этмоқда. Мисол учун, савдо бошланишига 19 дақиқа қолганда, 10       C 001 PA рақамнинг бошланғич баҳоси 12 418 504 сўм этиб белгиланган.