Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Туғруқхонадаги тўйлар ким учун?

Туғруқхонадаги  тўйлар ким учун?

           Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг танқидлари ўринли! Афсуски туғруқхона тиббиёт муассасаси эмас, тўйхона ва кўнгилочар масканга айланиб қолган. Ҳайронман: дабдаба ва манманлик чақалоққа керакми ё фаҳмсиз ота-онагами? Менимча эркатой оталарнинг чўнтагини шу баҳона бўшатишни истаганларга кўпроқ керак, - деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Facebook ижтимоий тармоқдаги саҳифасига. 
           Юқорида берилган расмни Тошкент шаҳридаги перинатал маркази тўйхонасида ҳар куни эртадан кечгача давом этаётган серияли тантаналардан олдик. Битта лицензияси бор қўшиқчи етмаяпти...