Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

УЧҚУДУҚ: ШИФОКОРЛАР УЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ, ЯНА...

УЧҚУДУҚ: ШИФОКОРЛАР УЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ, ЯНА... Барча ҳудудларида бўлгани каби Учқудуқда ҳам аҳоли саломатлигини асраш, тиббий хизмат сифатини оширишга катта эътибор берилмоқда.

Соҳани ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан тиббий муассасалар замонавий жиҳозлар ҳамда яхши мутахассислар билан таъминланмоқда.


Олис овулларда ишлаётган шифокорлар саратоннинг иссиғию, қишнинг совуғида туман марказидан келишга қийналишарди. Ўша ҳудуднинг ўзидан уй-жой ажратиб берилгани мазкур муаммоларни ҳал этди. Ҳозир барча ҚВПлар олий маълумотли врачлар билан таъминланди. Шунингдек, ўтган ойда “Президент совғаси” сифатида 3 та “УАЗ” реономобиллари топширилди. Чекка ҳудудлармиздаги 7 та қишлоқ врачлик пунктида ижтимоий дорихоналар ташкил этилгани аҳолини арзонлаштирилган дори воситалари билан тўлиқ таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Марказий шифохонада жами 80 ўринли юқумли касалликлар, терапия, жарроҳлик, болалар, ҳомиладорлар хасталиги ва гинекология, шошилинч тиббий ёрдам, реанимация бўлимлари кечаю кундуз фаолият юритиб келяпти. Жорий йилда 10 ўринли туғруқхона бўлими ҳам иш бошлади. Мазкур бўлим “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 255 миллион 873 минг сўмлик маблағ эвазига замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди.

Беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун зарур бўлган рангли, уч томонлама кўрсаткичли УТТ, гастроскопия, 3 каналли ЭКГ, зарарсизлантириш бўлими учун автоклав, наркоз берувчи аппаратларнинг энг сўнгги замонавий турлари, вакцина, қон ва плазмаларни сифатли сақлаш учун 3 турдаги музлатгичлар билан таъминланган. 

 


Фозил РИЗАЕВ,

Учқудуқ тумани тиббиёт
бирлашмаси бош шифокори