Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Уларни қаритиб қўймаяпмизми… ёки йўқотаётганларимиз…

Уларни қаритиб қўймаяпмизми… ёки йўқотаётганларимиз…

Биласиз-ми, аслини олсак, одатда ўзимизни ўзимиз алдаймиз…

Қанақа қилиб, дейсиз-ми…

Қайсидир ҳолат бизга умримиз ўқдек ўтаётганини эслатган онда: “Энди қирқ ёшни қарши олдим… Ҳали ёшман, қари эмасман…”, деб-да…

Мана, аслида шу сўзларнинг ўзини айтиш билан ҳам 7-8 сонияга қаридик…

Унинг таъсирида алданиб, қанчадан қанча бесамар ўтказадиган навбатдаги умр онларимизга яна қариймиз…

Нафақат ўзимиз…

Балки, шу онларда бизни, бизнинг меҳримиз ва эътиборимизни ҳақли равишда интизор кутаётган қайсидир ОНАОТАРАФИҚАЖАЖЖИФАРЗАНД ва ҳоказо азизларимизни ҳам ўша онларга қаритмоқдамиз…

Аслида инсон вақт ўтиши билан қаримайди… Аксинча, ўтаётган ҳар бир онидан унумли фойдаланса умрига умр қўшиш имкониятига эга бўлади…

Қайсидир сонияда ким учундир меҳр берса, ҳеч йўқса табассум қила олса ўша он унинг умрига умрларни қўшади…

Айтадилар-у, “Илоҳим, мингга кир, минг йил яша!”, деб…

Ҳа, инсон минг йил яшамайди… Лекин, фазилатлари ва яхшиликлари билан тарихда, инсонлар хотирасида минглаб йиллар давомида яшаши мумкин…

Хулоса:

Яқинларингиз даврасида бўлсангиз уларни бутун борлиғингиз билан тингланг, уларга меҳрингизни борини беринг…

Улар Сиздан олисда бўлсалар ёхуд иш ё хизмат билан юрган бўлсангиз улар ҳақида кўпроқ ўйланг, уларга яхши тилаклар билдиринг… Уларни соғиниб яшанг…

Уйингиз эшиги олдига келдингизми, эшикни қоқишга шошилманг…

Ўзингизга келиб олинг!

Чунки Сиз дунё ва охират саодат калитларингиз истиқомат қилаётган даргоҳга кириб келмоқдасиз…

Ҳа, ҳа, улар шу жойда… Улар Сизни интизор кутмоқда…

Улар Сизнинг ЖАННАТИНГИЗ

Сиз улар олдига Фалончи машҳур инсон ёки фустончи ғариб одам бўлиб кириб кетманг… Асло ва асло унақа қила кўрманг…

Аксинча, Сиз кўчадаги барча чексиз муваффақиятларингиз  ёки ҳадсиз ташвишларингизни унутинг! Уйингиз остонасида Сизни интизор кутаётганларингизнинг оддий бир ФАРЗАНДИУМР ЙЎЛДОШИОТАСИбўлиб киринг…

Муваффақият ёки ташвишларингиз уларга эътибор қаратишдан Сизни асло чалғита олмасин… Уларнинг барчасини кўчада қолдиринг!

Уларнинг кўзларига қараб гаплашинг… Уларни шунчаки эшитиш эмас, қалбан тинглашга куч топинг… Кўз никоҳларингизни уларнинг соғинчга тўла кўз нигоҳларига қаданг…

Телефон жиҳози, интернетдаги телеграм саҳифалари, телевизор бошқарув пультини бир четга қўйинг… Зотан, улар Сизни кутгани ва соғингани ЙЎҚ… Кутмайди ва соғинмайди ҲАМ

Шунда кўпдан кўп яшайсиз… Мингга кирасиз… Асло қаримайсиз ва ЎЛМАЙСИЗ! Бу ҲАҚИҚАТ!

Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари

Нурали МАВЛАНОВ

Манба: muslim.uz