Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Улуғнорда зукко “O‘zLIDEP китобхони”  аниқланди

Улуғнорда зукко “O‘zLIDEP китобхони”  аниқланди
O‘zLiDeP Улуғнор туман Кенгашининг Ёшлар қаноти томонидан Мингбулоқ агросаноат касб-ҳунар коллежида ўқувчи ёшлар ўртасида “O‘zLiDeP китобхони” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Беллашув аввалида интеллектуал савол-жавоблар, мутолаа борасидаги қизғин баҳслар орқали “O`zLiDePнинг энг зукко китобхони” аниқланди.
– Бу тадбир ёшларнинг билимларини синовдан ўтказиш билан бир қаторда, китобнинг инсон камолотидаги ўрни беқиёс эканини амалда намоён этди, – дейди зукко китобхон, коллеж ўқувчиси Машрабжон Меҳмонов. – Биз шундай тадбирларнинг янада кўпроқ ўтказилиши тарафдоримиз. Шундагина айрим интернет домидаги тенгдошларимиз ҳам сафимизни тўлдирардилар.
Унда сўз олган халқ депутатлари Улуғнор туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Бобожонова, партия туман кенгаши ижрочи котиби Гавҳарой Абдувоситова партиянинг “Ёш либераллар” клуби, “Келажак депутатлари” гуруҳи тўғрисида атрофлича маълумот бериб, фаолликка чақирдилар.
Тадбир давомида иштирокчилар ўртасида “Менинг севимли қаҳрамоним”, “Менинг севимли китобим” мавзуларида суҳбат ўтказилиб, ўқувчилар бадиий китоблари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Тадбир якунида зукко китобхонларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Элёрбек АВУЛОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

Ёшлар қаноти бўлими мудири