Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

УРГАНЧДА КЎЧМА КУТУБХОНА

УРГАНЧДА КЎЧМА КУТУБХОНА
Урганч шаҳридаги 1-, 2-, 3-, 21-, 23-, 27-маҳаллалар аҳолисига хизмат кўрсатадиган кўчма кутубхона ташкил этилди. 6-сонли Ҳамид Олимжон сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган Раҳимбой Қурбонов ушбу хайрли ишнинг ташаббускори бўлди.
Кўчма кутубхона турли-туман бадиий, ижтимоий, сиёсий мавзулардаги китоблар мутолааси учун аҳолига кенг имконият яратмоқда. Меҳнатга лаёқатсиз юртдошларимизга, кам даромадли оилаларга китоб­лар тарқатиляпти. Бундан сайловчиларда китобхонлик маданиятини ошириш, китоб тарғиботини янада ривожлантириш орқали аҳоли, хусусан, ёшлар дунё­қарашини юксалтиришга эришиш мақсад қилинган.
– Китоб инсонни саодатга элтади, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Раҳимбой
Қурбонов. – Кўчма кутубхонанинг фаолиятидан билдикки, юртдошларимизда бадиий мутолаага иштиёқ кучли экан. Шу маънода Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори жуда ўринли қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш орқали аҳоли орасида ижтимоий-психологик муҳитни янада соғломлаштиришга эришиш мумкин.
Ўз мухбиримиз