Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

"Устунлик бир томонда бўлган ўйинда қатнашиш мураккаб​"

"Буюк Британия Brexit жараёнида ихтиёрни Евроиттифоққа бериб қўйди", деди АҚШ Президенти Дональд Трамп бу давлатга ташрифи олдидан. 
 
“Устунлик бутунлай бир томонда бўлган ўйинда қатнашиш мураккаб”, деди у "The Sun" газетасига интервьюсида. 
 
Унинг-ча, бош вазир Тереза Мэй дастлаб муҳофаза доирасини яратиши ва Буюк Британия музокарага сўровчи бўлиб эмас, кучли томон сифатида киришиши лозим эди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг Буюк Британияга икки кунлик ташрифи бугундан бошланади. Тереза Мэй эса 7 июндан бош вазирликдан кетишини айтган.


ЎзА