Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

 Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида тилга олинган улкан ва эзгу вазифаларни изчил амалга оширишга қайсидир идоралар эмас, балки ҳаммамиз бирдек масъулмиз. Ҳар бир юртдошимиз Ватанимиз равнақига, халқимиз турмуш даражаси юксалишига баҳоли қудрат улуш қўшиши даркор. Тараққиёт йўли равон, силлиқ эмас. Юзага келаётган муаммолар, қийинчиликларни бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатлик билан енгиш зарур.
         Президентимиз халқ мансабдорлар олдига эмас, балки амалдорлар халқимиз олдига бораётгани, бу эса катта ўзгариш эканини қайд этди. Маърузада суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари томонидан жорий йилда мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилгани, ушбу тадбирларда фуқаролар томонидан кредит ажратиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари қарорларига доир, бандлик ва иш ҳақи тўловлари, тадбиркорлик, электр ва табиий газ таъминоти, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларга оид 22 минг 186 та мурожаат билдирилгани, уларнинг 6 минг 484 таси жойида ҳал этилгани, 15 минг 702 таси тегишли органларга кўриб чиқиш учун топширилгани, 94 та ҳолат юзасидан хизмат текширувлари тайинланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлиги белгилангани алоҳида тилга олиндики, бу ҳам юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устувор аҳамият касб этаётганини кўрсатади. Маърузада халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш мақсадида давлат ҳамда турли даражадаги ижро ҳокимияти органлари олдида турган биринчи галдаги вазифалар белгилаб берилди.

Маърузада халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, давлатимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқ таълими, хусусан, мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, ижтимоий адолат тамойилини, шунингдек, фуқароларнинг фикр, сўз ва эътиқод эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролар, давлат ва жамият ўртасида ўзаро масъулият, ҳуқуқ ва бурч боғлиқ эканига оид тамойилни изчил амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаши ҳақидаги конституциявий қоиданинг ижросини сўзсиз таъминлаш масалаларини ўз ичига олган 8 та устувор йўналиш бўйича вазифалар аниқ-равшан белгилаб берилгани ва уларнинг амалга оширилиши мамлакатимизни ривожланган демократик давлатлар қаторига олиб чиқиши шубҳасиз. Мухтасар айтганда, Президентимизнинг ушбу маърузаси бундан буёнги фаолиятимиз учун асосий дастуриламалига айланади.

Тоҳир БАҲРОНОВ,

Олий Мажлис Сенати аъзоси,

Бухоро халқаро аэропорти директори