Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

УзДЖТУ да 10-келажак ила ришта амалий машғулоти бошланди

УзДЖТУ да 10-келажак ила ришта амалий машғулоти бошланди

 Туркия Республикасининг Радио ва Телевидение олий ташкилоти (RTÜK) бошчилигида бир нечта медиа вакиллари коммуникация йўналиши бўйича Туркияда таҳсил олувчи 15 давлатдан 35 нафар талаба Тошкент-Бухоро-Самарқанд йўналишида “10-келажак ила ришта” номли амалий машғулот учун  7-12 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.
Бугун ЎЗДЖТУда ана шу мавзуда халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Қардош халқлар ўртасидаги ушбу ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад – оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ҳамда медиа соҳасида ўзаро янгиликлар ва тажриба алмашиш.

Айни пайтда конференция иштирокчиларига ота-боболаримиз ҳаёти ва фаолиятлари акс этган фотокўргазмалар намойиш этилмоқда. 
  
Тадбирга  оид  видео ва фотолавҳалар ҳамда қўшимча маълумотларни ижтимоий тармоқдаги телеграм манзилимиз (@XXIasrofficial) орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.