Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Узун туманида 300 миллион сўмлик кутубхона қурилмоқда

Узун туманида 300 миллион сўмлик кутубхона қурилмоқда
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан давлат раҳбари топшириқларини ўз вақтида бажариш ва кўтарилган 5 та устувор йўналиш бўйича манзилли ишлар ташкил қилиш юзасидан маҳаллий ҳокимликлар томонидан мақсадли чора-тадбирлар белгиланмоқда.
 
Федерация ва Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорликда Узун туманида “Истеъмолчи кутубхона”сини қуриш ишларини бошлаган. 
Бу бўйича федерация раиси Ж. Саримсақов ва Узун тумани ҳокими Й. Хидиров кутубхона қурилиш ишлари билан танишди. 
 
Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган кутубхона ва китоб савдоси дўконларида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикада нашр қилинадиган газета-журналлар, шунингдек, замонавий Боок cафе ва бепул Wi-fi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи eReader электрон ўқув қурилмалари билан таъминланиши режалаштирилган. 

ЎзА