Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Ватаним тақдири – менинг тақдирим

Ватаним тақдири –  менинг тақдирим
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Зомин қишлоқ хўжалик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида миллий хавфсизликка таҳдид солувчи терроризм ва диний экстремизм каби иллатлар ёшлар онгини заҳарлашининг олдини олишга қаратилган “Ватаним тақдири – менинг тақдирим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
– Экстремизм ва терроризм бугун ёки кеча пайдо бўлган эмас. Миллат, дин ва фуқароликни тан олмайдиган бу иллатлар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Мутаассиб террорчи оқимларнинг манфур ишлари ва улардан сақланиш зарурлиги диний кўрсатмаларда ҳам очиқ-ойдин баён этилган, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зомин туман бўлими раиси ўринбосари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Собир Алланазаров.
Инсонийлик қиёфасини бутунлай йўқотган, тинч аҳолига жабр-ситам, ўлим таҳликасини солиб туриш жирканч муддаосига айланган қора кучлар дунёнинг қайсидир бурчагида ҳали ҳам бор экан, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз, терроризмга қарши баб-баравар курашишимиз керак. Қаерда бўлмасин, террорчилик ҳаракати рўй берса, бу бутун инсониятни безовта қилади.
– Ўйлаб қоласан киши, инсонларни қўрқитиб, даҳшатга солиб, зўравонлик қилиш, портлатиш ва бошқа қабиҳликлар билан шуғулланувчи бу кимсаларни қайси бир она дунёга келтирган экан-а, – дейди O‘zLiDeP Зомин туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Маҳфуза Холматова. – Ана энди барча шароитларга эга ўқув юртларида таҳсил олаётган, юксак маънавияти ва салоҳияти билан жаҳонда муносиб ўрнини эгаллаётган, спорт соҳасида ҳам Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтараётган ёшлар билан жангари галаларини солиштириб бўладими? Асло йўқ!
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, бугун мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам хатарли, чунки мафкура полигонлари бу – инсон онгидир.
– Тадбир менда катта таассурот қолдирди. Дориломон ҳаётимизга кўз олайтирган кучлар тарғиб қилаётган ғояларнинг асл моҳиятини чуқур англаб етдик, – дейди Зомин қишлоқ хўжалик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шоҳназар Маматкаримов. – Мазкур таҳдидларга қарши курашиш учун билим олиш, Ватанни севиш, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, бўш вақтимизни мазмунли ўтказиш нақадар зарурлигини ҳис қилдик. Партия фаоли сифатида ушбу фикрларни тенгдошларимга ҳам етказишга ҳаракат қиламан.
 
Олим НОРЖИГИТОВ,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг
ёшлар билан ишлаш бўлими мудири