Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Венгрияда катер чўкиб кетиши оқибатида сайёҳлар ҳалок бўлди

Венгрияда катер чўкиб кетиши оқибатида сайёҳлар ҳалок бўлди
Венгрия пойтахти Будепештда Жанубий кореялик 32 нафар сайёҳ бўлган катер чўкиб кетган. 
 
Ҳодисага катернинг бошқа кема билан тўқнашиб кетгани сабаб бўлиб, унда 7 киши ҳаётдан кўз юмган, яна шунчаси шифохонага етказилган, қолган йўловчилар бедарак йўқолган.
 
РИА Новостининг Венгрия М1 телеканалига асосланиб хабар беришича, Дунай дарёсида ҳалокатга учраган катер айни вақтда тўқнашув жойидан бир неча юз метр нарида, Венгрия Парламенти биноси яқинида топилган. 
 
Ҳозирда Будапештда мазкур ҳодиса бўйича қутқарув амалиёти ўтказилмоқда. Унга ҳарбийлар жалб қилинган. 

ЎзА