Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ВЕРТОЛЁТДА ЗАРАФШОН ТОҒ ТИЗМАЛАРИГА САЙР ҚИЛИШ ҚАНЧАГА ТУШАДИ?

ВЕРТОЛЁТДА ЗАРАФШОН ТОҒ ТИЗМАЛАРИГА САЙР ҚИЛИШ ҚАНЧАГА ТУШАДИ? Яқинда  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси туроператорлар, агентликлар ва барча хоҳловчиларга Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр ҳилиш хизматидан фойдаланиш таклифини берганди. Бу ҳақда "zarnews.uz" манбаси хабар бермоқда.


Биз саёҳат нархи билан қизиқиб, авиакомпания билан боғландик. “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси ходими Жамшид Абдуллаевнинг айтишича, сайр қилишнинг дастлабки баҳоси соатига 18 миллион 200 минг сўм деб белгиланган. Бу – авиакомпания таклиф этаётган нарх.

Хўш, Зарафшон тоғ тизмаларига сайр қилиш неча сўмга тушади?

Мутахассиснинг таъкидлашича, парвозлар Тошкентдан амалга оширилади. Пойтахтдан Зарафшон тоғ тизмаларига парвоз қилиш ва қайтиш 5 соат давом этади. Вертолётга кўпи билан 16 сайёҳ олиниши мумкин. Демак, саёҳатчилар гуруҳи даставвал 291 миллион 200 минг сўм йиғиши лозим бўлади.

Шунингдек, авиакомпания аэродромдан фойдалангани учун 431 768 сўм тўлашига тўғри келади. Демак, гуруҳ Тошкент ва Зарафшондаги аэродромлар учун жами яна 863 536 минг сўм беришлари керак бўлади.

Ҳисоб-китобга кўра, саёҳат баҳоси жами 292 миллион 63 минг 536 сўмни ташкил этади. Бунда ҳар бир сайёҳ 18 миллион 253 минг 971 сўм (тахминан 2 минг 319 АҚШ доллари) тўлашига тўғри келади.

Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, бу – дастлабки нархлар. Агар сиз турфирма ёки сайёҳлик агентликлари орқали сайр қилмоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳам хизмат ҳаққини тўлашингизга тўғри келади.

Нархлар маҳаллий саёҳлар ва хорижликлар учун фарқ қилмайди.

Ф. МЕЛИБОЕВ.