Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Халқ таълими вазири интернетда расмий саҳифасини очди

Халқ таълими вазири интернетда расмий саҳифасини очди Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов фейсбук ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини очди.


— Таълим тизими, хусусан мактаб таълимидаги ўзгаришлар юртимиздаги ҳар бир оилага таалуқли ва улар учун бирдек қизиқдир. Чунки Ўзбекистоннинг келажаги бўлган ёшларимиз ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб етишишига мактаб остонасида пойдевор қўйилади,  деб ёзади Улуғбек Иноятов ўз саҳифасида. — Сизларни халқ таълими тизимини ислоҳ қилишдаги ҳар қандай масалани муҳокама қилишга таклиф этаман. Негаки, кучли жамоатчилик назорати таълим-тарбия жараёнларига жорий этилаётган илғор тажриба ва инновацион технологиялар самарасини таъминлашда бетакрор кўмакчимиздир.
Эзгу мақсадлар йўлидаги ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин!

Энди халқ талими вазири Улуғбек Иноятов билан тўғридан тўғри мулоқотга киришишингиз, соҳага тегишли бўлган сизни қизиқтирган ва қийнаётган саволларга жавоб олишингиз мумкин!