Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Халқаро компаниялар "Tashkent City" қурилишига инвестиция киритмоқда

Халқаро компаниялар

Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида “Tashkent City” халқаро бизнес маркази бунёд этилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 6 апрелда ҳам бу ерга ташриф буюриб, иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.

 Бугунги кунда мазкур замонавий марказ қурилиши еттита лотда жадал олиб борилмоқда. Ҳозиргача 42 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилган, ер ости монолит қопламаларини мустаҳкамлаш якунланган.

 

 Хорижий инвесторлар ҳам бу истиқболли лойиҳада иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда. Бугунги кунда “Tashkent City” маъмурий кенгаши томонидан қарийб 10 сармоядор субъект билан ҳамкорлик тасдиқланган. Улар орасида Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея каби давлатларнинг йирик қурилиш компаниялари бор. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

 Давлатимиз раҳбари мазкур бизнес маркази қурилишининг бориши билан танишди. Қурувчи ва муҳандислар, хорижлик мутахассислар билан суҳбатлашди. Меҳмонхона ва конгресс-холда халқаро тадбирларни ўтказиш учун барча шароитлар яратиш, залларни безатиш ва жиҳозлашда миллийлигимизга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.