Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Хитой тажрибаси асосида барпо этилган иссиқхона учун қанча маблағ сарфланди?

 Хитой  тажрибаси асосида барпо этилган иссиқхона учун қанча маблағ сарфланди?

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  ташаббуси билан Беруний туманида “Eхperiencly  businessman” лойиҳаси доирасида “Кашфиётчи ёшлар” хусусий корхонасига қарашли иссиқхонада кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.  

     “Кашфиётчи ёшлар” хусусий корхонаси ёнидан ўткан йили “Миллий банк”нинг 1 миллион  АҚШ доллар миқдоридаги кредит маблағи ҳисобидан 2 гектар ер мойдонида ушбу иссиқхонани ташкил этганмиз,- дейди корхонанинг иш юритувчи – агрономи Фарход Рейимбаев. – Иссиқхона Хитой  тажрибаси асосида барпо этилган бўлиб, бу ерда 30 нафар ходим ўз фаолияти олиб бормоқда. Иссиқхона энг сўнги замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, уни ишлатиш учун ходимларимиз чет элда малакасини ошириб келди. Ҳозирда маҳсулотларимизни асосан Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилишни  йўлга қўйганмиз.

Иштирокчилар амалий семинарда тажрибали тадбиркор “Кашфиётчи ёшлар” хусусий корхонаси асосчиси Иса Юсупов ва Фарход Рейимбаевдан иш фаолиятини ташкил этиш, кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ва эришаётган ютуқлари ҳамда экспорт ва импорт йўналиши бўйича зарурий маълумотларни олишди.

  Бу каби тадбирларни ташкил этиш биноварида, партиямизнинг асосий электарати бўлган тадбиркор ва фермерларнинг назарий ва амалий билим, кўникмалари шаклланиши ҳамда тадбиркорликда экспорт салоҳиятини ошириш, бозорларнинг арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминланиши, ҳамкорлик юзасидан ўзаро шартномалар тузилиши, шунингдек, захира кадрлар шаклланиши ва келажакда тажриба алмашиб боришларига эришилади. 

Муҳаббат АХНАЗАРОВА,

Бизнес тузулмалари ва фермерлар билан

ишлаш бўлими мудири