Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Хитойдаги автобус ишлаб чиқарадиган компания "Ўзавтосаноат" билан ҳамкорлик қилмоқчи

Хитойдаги автобус ишлаб чиқарадиган компания
           Хитойнинг "Жонгтонг Бас энд Холдинг Ко ЛТД" компанияси "Ўзавтосаноат" билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.  Бу ҳақда Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати берган маълумотга асосланиб,Sof.uz” хабар қилмоқда.

         Унда айтилишича,  Шэньси провинциясига сафар қилган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ушбу компанияси раҳбарияти билан музокара олиб борган. Компания таъсисчилари Ўзбекистонга ташриф буюриб, автомобилсозлик бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти раҳбарияти билан музокара ўтказиш истаги борлигини билдирганлар.

           Ташкил этилганига 40 йил бўлган "Жонгтонг Бас энд Холдинг Ко ЛТД" компанияси асосан шаҳарлараро ва туристик автобуслар ишлаб чиқаради. Биргина 2017 йилда 20 000 та ҳар хил моделда автобус тайёрланган, 3000 дан ортиғи экспорт қилинган. 2018 йилнинг ўтган даврида эса 2000 мингтаси экспортга жўнатилган.

            Компания бугунги кунгача Ўзбекистондаги туристик ташкилотларга юздан ортиқ автобус сотган.
Жўраев билан музокаралар чоғида компания раҳбарияти Ўзбекистонга, жумладан Марказий Осиё давлатлари бозорига туристик автобуслар етказиб бериш истагида эканлигини таъкидлаган.