Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Хитойлик сармоядорлар Сурхондарёда

Хитойлик сармоядорлар  Сурхондарёда

Хитойнинг 10 дан ортиқ йирик компаниялари раҳбарларидан иборат делегация  воҳа ҳаёти билан яқиндан танишди.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 31 июль – 3 август кунлари Сурхондарё вилояти делегациясининг Хитой Халқ Республикасига сафари давомида Сичуан провинциясининг етакчи компаниялари билан 257 миллион АҚШ долларига тенг 6 та меморандум имзоланган эди. Ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Сичуан провинция­сининг ишбилармон доиралари вакиллари Сурхон воҳасига ташриф буюрди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Хитойнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси бўйича етакчи компаниялари раҳбарлари билан ўзаро мулоқотлар ўтказилди. Хитойлик инвесторлар орасида “ZiGong Guo Ming Food Co., Ltd.” ассоциацияси президенти Чжоу Гуоминг ҳам бор. Мазкур йирик уюшма 213 та компанияни ўзида бирлаштирган.  Унда жами 40 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилади. Хитойлик сармоядор сурхондарёлик ҳамкорлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иш­лаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш яхши самара беришини эътироф этди. 5 кунлик ташриф давомида хитойлик ишбилармонлар “Сурхон ипаги”, “Gold Agro Fresh”, “Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт”, “Сурхонтекс”, “Амудар Текстил” МЧЖ, “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази сингари вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Сарвар ТЎРАЕВ,
“XXI asr” мухбири