Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Хитойнинг энг йирик компанияларидан бири Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаради

Хитойнинг энг йирик компанияларидан бири Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаради

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлигида Хитойнинг Changan Automobile Group компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда nuz.uz хабар беради.

Учрашувда Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинган. Унга кўра Changan Automobile Group Фарғона водийсида узоқ истиқболда маҳаллийлаштириш тамойили остида электромобиллар йиғиш цехини очиш режаси борлигини билдиришди.

Инновацион ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, лойиҳанинг биринчи босқичида йилига мингта йирик узатмали электромобиллар тайёрланади. Бунинг учун 15-20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтириш назарда тутилаяпти.

Иккинчи босқичда республикадаги тегишли корхоналар қувватларини жалб этган ҳолда маҳсулотни маҳаллийлаштириш мақсад қилинган.

Changan Automobile Group Чин ўлкасидаги энг йирик тўртта автомобилсозлик компаниясидан бири ҳисобланади.