Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Хўжайлилик тадбиркор: иссиқхонадан ҳар йили 8-10 миллион сўм соф даромад оламиз

Хўжайлилик тадбиркор: иссиқхонадан ҳар йили 8-10 миллион сўм  соф даромад оламиз

O‘zLiDeP Хўжайли  туман Кенгаши ташаббуси билан жойларда  “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалий  мулоқотлар ташкил этилмоқда.   

            Шу каби ушрачувлардан бири  «Мустақиллик» ОФЙ ҳудудида яшовчи

тадбиркор Муратбай Жумабаев оиласи томонидан ташкил этилган иссиқхонада бўлиб ўтди.

  Иссиқхонани ташкил этканимизга ҳали унча вақт бўлмади, лекин бу иш даромад манбаи эканлиги аллақачон англаб етканман,- дейди, тадбиркор Муратбай Жумабаев. – Оилавий тадбиркорлигимизни йўлга қўймасдан олдин аҳолининг қайси маҳсулотларга эҳтиёжи баланд эканлигини ўргандик ва шу асосда туманимизнинг савдо расталарини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб келяпмиз. Шунингдек, деҳқонларимиз ва хонадонларида ўз томорқасига эга аҳоли учун айнан шу маҳсулотларнинг ниҳолларини ҳам етказиб бериш механизмини йўлга қўйганмиз. Ҳар йил ўртача ҳисобда 8-10 миллион сўм  миқдорида соф даромадга эга бўламиз.

            Лойиҳа доирасидаги тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

А.ПАЗЫЛОВ,

O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши

Аппарат раҳбари