Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга қандай имтиёзлар бор?

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга қандай имтиёзлар бор?

          Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қандай имтиёзлар ва тариф преференциялари берилади?

        Ушбу саволга Президентнинг виртуал қабулхонасида батафсил жавоб берилган:

-                   Қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади:

       Инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида топширилаётган мол-мулк;

        Молиявий ижара (лизинг) шартномасининг ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича хизматлар кўрсатиш;

         Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса. Импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади;

         Инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида олиб кириладиган мол-мулк;

-                      Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан қуйидагилар божхона тўловини ундиришдан озод қилинади:

        Хорижий инвестицияларнинг устав жамғармасидаги улуши ўттиз уч фоиздан кам бўлмаган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан шахсий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган мол-мулк мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб икки йил мобайнида;

        Чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулкка;

        Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, башарти олиб кирилаётган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса;

         Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишлар олиб бориш учун мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган чет эллик инвестор ёки бошқа шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, шунингдек инвестор томонидан божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган, маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ инвесторга тегишли бўлган маҳсулотга;

         Божхона ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш контракти (шартномаси, келишуви) шартларида назарда тутилган бўлса. Олиб кирилган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши божхона божларини тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда бекор қилинади;

          Ўзбекистон Республикаси эркин савдо режимида белгиланган тартибга мувофиқ белгиланган давлатларда ишлаб чиқарилган ва ушбу давлатлардан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга;

          Эркин савдо режими бўйича ўрнатилган қоидаларга асосан Давлатдан олиб чиқиладиган ва давлатга олиб кириладиган товарлар ва бошқалар.