Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Хотира нега йўқолади?

Хотира нега йўқолади?

Дунёда бирорта ҳам одам хотирасида қанча нарса сақланишини билмайди. Буни синаб кўриш учун кўзингизни юмиб, ҳаётингиз мобайнида курган -кечирганларингизнинг барчасини эслашга уриниб куринг. Таниган одамларингиз, курган уйлар, кўчалар, нарсалар, ўрганган сузлар ва рақамлариинг ҳаммасини бир-бир эсланг.
Эслайдиган нарсаларнинг охири куринмаяптими ? Миямизда куриш хотира маркази булиб, у худди улкан фотоархивдек минглаб чеҳраларни узида жамлайди. Биз бугунгача эслаб қoлишдек мўжиза қандай руй беришини билмаймизъ. Аммо бу жараён тартиб билан, обектларга мувофиқ тарзда руй беришини биламиз. Ана шу тартибга асосан урнатилган булимлардан бири бошқа булимларга таъсир қилмасдан, шикастланган ёки учириб ташланиши мумкин. Масалан, мия шикастланса ёки қон қуюлса, инсондаги хотира захирасининг айрим қисмлари учиб кетади. Натижада инсон, масалан, сузлардан фойдаланишни унутади, лекин рақамлардан фойдалана олади.
Баъзи одамларда қарилик ёки миянинг жароҳатланиши натижасида хотира заифлашиб, билган нарсаларини танимай қолади. Лекин уларни қул билан ушлаб, нималигини эслайди, зеро инсон шуури фақат куриш хотирасига боғланиб қолмаган.
Мияда эшитганларни ёдда сақловчи марказ булиб, унда худди фонотекадаги каби хотирамиздаги барча овозлар жамланган булади. Инсон қаттиқ руҳий изтиробдан амнезияга дучор булганида, ғайришуурий тарзда эсидаги истамаган муайян нарсаларни унутади. Аммо дарддан соғайиб кетгач, унутилган нарсалар яна тикланиб, хотира аввалги ҳолатига қайтади.

Arxiv. uz маълумотларидан фойдаланилди.