Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Хусусий сектор

Хусусий сектор

– Истеъмолчининг талаб ва эҳтиёжи асосий шиоримиз, – дейди корхона раҳбари, O‘zLiDeP аъзоси Бахтиёр Байзаков. – Сифатли, ўзига хос кўринишга эга маҳсулотларимиз нархи ҳам ҳамёнбоп, шу туфайли харидорларимиз кун сайин кўпаймоқда. Юртимизда тадбиркорларга яратилаётган имконият, имтиёз ва қулай бизнес муҳити боис сафимиз йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Бу дегани, аввало, янги иш ўринлари, фаровонликка ҳисса, улуш қўшиш дегани-да. Оддий мисол, бизнинг жамоада сўнгги уч йил давомида 70 нафар йигит-қиз муқим иш ўрнига эга бўлди. Корхонамиз замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган. Маҳсулотларимиз дастлаб 22 турда ишлаб чиқарилган бўлса, айни кунда 76 хилга етди. Якунланаётган йилда ишлаб чиқариш кўламини янада оширишни ният қилганмиз. Режаларимиз улкан, насиб қилса, келгуси йилдан маҳсулотларимизни хориж бозорига олиб чиқамиз.

Солижон ЗОИРОВ олган суратлар