Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

"XXI asr"да роботлар жанги

“Роботлар жанги”  роботлар кураши мусобақаси бўлиб, бу спорт мусобақаси марказига ҳаваскор жамоалар ва ўзларининг ясаган роботларини жанг давомида бошқариш учун профессионал  роботчилар, шунингдек жуда кучли “Роботлар Уйи” аренаси   жалб қилинади.

Аслида роботлар жанги Люкасфилмнинг Люкас Ўйинчоқлари учун дизайнер бўлиб ишлаган Марк Сорфнинг ғояси эди. Сорфга роботлар уруши спорти ҳақидаги илк ғоя радио бошқарадиган вакуум тозалагични яратишдаги омадсиз ҳаракатидан кейин келган. 1994-йилда Марк Сорф Роботлар Жангини ўйлаб топади ва Сан Франсисконинг Форт Масон марказида биринчи мусобақани ташкиллаштиради. Бу воқеадан тахминан бир ой олдин Сорф Нью Ёркнинг Smayl Communication, кейинроқ маблағ билан таъминлаган Profile Records  компаниялари билан шерикликни йўлга қўйган.

1995-1997-йиллар оралиғида Америкада яна 3 марта “Роботлар жанги” ўтказилади ва 1995-йилда  Profile Records шериклигида Mentorn ишлаб чиқариш компанияси Бирлашган Қиролликдаги Роботлар Жангини телевизорда намойиш қилади. Шундан сўнг бу спорт жанги оммалашиб кетади.

Бу мусобақа бугунги кунда робототехниканинг ривожланишига ижобий таъсир этиб келяпди. Ўзбекистонда илк “Роботлар жанги”  мусобақаси 2016-йил 12-декабрда Республика босқичида, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан МИТ.уз танлови доирасида ташкил қилинганди. Юртимизда  “Роботлар Жанги”нинг навбатдаги мусобақаси шу йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Дилдора ТЎЙЧИЕВА