Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Яккабоғ туманида ташкил этилган корхона кунига 12 тонна шарбат ишлаб чиқаради

Яккабоғ туманида ташкил этилган корхона кунига 12 тонна шарбат ишлаб чиқаради

           Ёшлигимдан тадбиркорлик билан шуғулланаман. Туманимизда пахтачиликдан кўра мевачилик, узумчилик ва боғдорчилик яхши даромад беришини юртбошимиз жуда кўп бор таъкидлайди. У кишининг вилоятимизга ўтган йили февраль ойидаги ташрифи чоғида берган кўрсатмалари асосида Яккабоғ туманида кунига 12 тонна шарбат ишлаб чиқарадиган мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси ташкил этдим. 20 га яқин ёшлар бугунги кунда қайта ишлаш цехимиз ва боғимизда меҳнат қилишяпти.

            Ҳозирда олма, ошқовоқ ва сабзи шарбатлари тайёрлаб, бозорга чиқаряпмиз. Маҳсулотимиз харидоргир, мижозлар сони кун сайин ортиб боряпти. Келгусида узум, анор ва бошқа сабзавот маҳсулотларини ҳам қайта ишлаб, шарбат тайёрлашни режалаштиряпмиз.

         Шу йилнинг 28 январь куни бир умр эсимдан чиқмайди энди. Нега десангиз муҳтарам Президентимиз корхонамизга ташриф буюриб, биз билан дилдан мулоқот қилди. 2018-2019 йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мен келгусидаги режаларим ҳақида давлатимиз раҳбарига сўзлаб бердим. Бизнинг табиий шарбатларимизга хорижликларнинг қизиқиши ортиб бораяпти. Шуни ҳисобга олиб, келгусида маҳсулотимизни четга сотиш борасида амалий ишларни бош­лаб юбордик.

        Чироқчи туман ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Президентимиз вилоятимизда ўз фаолиятини тугатаётган тадбиркорлар сони кўпайиб бораётганини танқид қилди. Дарҳақиқат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ишига етарли эътибор берилмас экан, аҳоли бандлигини таъминлаш яна муаммолигича қолаверади. Пахта экиб, гектаридан ғузорлик­лардек 17 центнердан ҳосил олгандан кўра мева-узум етиштириш ва уни қайта ишлашни кўпайтириш яхши самара беришини юртбошимиз қайта-қайта таъкидлади. Замон биздан изланишни, ўз устимизда ишлашни, фаолиятда янгиликларни жорий этишни талаб этмоқда. Ишонаманки, йиғилишда билдирилган танқидий фикрлар фаолиятимизни давр талаблари асосида ташкил этишга яқиндан ёрдам беради.

         Мендек бир оддий тадбиркор давлатимиз раҳбари эътиборига тушганимдан қалбим қувончга тўлди. Бундан-да самаралироқ фаолият олиб боришга, янги-янги лойиҳаларни амалиётга тат­биқ этишга сўз бердим.

                                                                                                                                                                                  Анзур НОРМУРОДОВ,

                                                                                                                                                                 Яккабоғ “Дармон Фарм” хусусий

корхонаси раҳбари, O‘zLiDeP фаоли