Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Яна бир ташкилот ходимлари пойтахт пропискасини олиш имконига эга бўлди

Яна бир ташкилот ходимлари пойтахт пропискасини олиш имконига эга бўлди
Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ходимлари Тошкент шаҳри ва вилояти пропискасини олиш имконига эга бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига таяниб ЎзА хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, ҳукумат қарори билан Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилган.
 
Ушбу имтиёздан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарлари ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишган эди. 
 
Рўйхатда шу пайтгача 82 та ташкилот мавжуд эди.