Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Янги инновацион қурилма: автомобиль ёқилғиси 50 фоизга тежалади

 Янги инновацион  қурилма: автомобиль ёқилғиси  50 фоизга тежалади

         Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида автотранспорт воситаларида ёқилғи сарфини камайтириш, ҳавога заҳарли газ чиқариш даражасини пасайтиришга хизмат қилувчи янги инновацион қурилма тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА маълумот берди. 

          Малайзиянинг “Amiran” технологик компанияси ишлаб чиқарган газгенератор қурилмаси автомобилга ўрнатилгандан сўнг 50 фоизгача ёқилғи тежалади. Ўз-ўзидан босиб ўтиладиган масофа 50 фоизгача узаяди.

           Компания директори ўринбосари Аъзам Ал-Яҳёнинг таъкидлашича, ушбу қурилма таркибида асосини сув ташкил қилувчи кислород-водородли ёқилғи капсуласи мавжуд. У сув электролизи технологиясига асосланган кичик аксессуарлардан иборат. Газгенератор қурилмаси атмосферани ифлослантирувчи моддалар ва заҳарли газ чиқиндиларини камайтиради. Автотранспортнинг равон ҳаракатлашини таъминлайди. 

          Газгенератор қурилмаси двигатель ҳароратини пасайтириши натижасида машина мойи кўпроқ муддатга етади. У барча турдаги автотранспорт воситалари учун мўлжалланган. Енгил автомобиллар учун GX-300 модели тавсия этилади. Ҳар 10 минг километрдан сўнг қурилма ичидаги сув алмаштирилади.

          Ўрнатиш жуда осон. У автомобиль юкхонасига ихчам тарзда ўрнатилади. 5 йилдан 10 йилгача кафолати бор. 

          Тақдимотда Малайзиянинг инновацион технологиялар ишлаб чиқариш тажрибаси ва ютуқлари ҳақида сўз юритилди.