Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Янги кластер: Сурхондарёда гўшт нархи тушадими?

Янги кластер: Сурхондарёда гўшт нархи тушадими?

Сурхондарёда гўшт маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш бў­йича алоҳида  кластер ташкил этилади. Вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов ва Қозоғистоннинг “AKTEП” компанияси вакиллари ўртасида кечган учрашувда шу масала муҳокама қилинди.

Музокараларда томонлар воҳада гўшт маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кластер лойиҳасини амалга оширишнинг келгусидаги истиқболларига тўхталишди. Унга кўра, хорижий компания вилоятга 3 минг бош зотли “Абердин – Ангус” қорамолларини келтириш, 6 минг бош сиғимга мослаштирилган замонавий  чорвачилик мажмуаси ва 7 минг 200 тонна гўштни қайта ишлаш қувватига эга заводни барпо этишни мўлжалламоқда.

Шу мақсадда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвес­тиция киритилади. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Сурхондарёнинг сифатли ва арзон гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва “Ҳалол” белгиси остида дунё бозорига чиқишга имкон  яратади.

Маълумот учун, айни пайтда ҳудудда 1 килограмм мол гўшти 34-35 минг, қўй гўшти 40 минг сўм атрофида сотилмоқда.

Сарвар ТЎРАЕВ,

“XXI asr”  мухбири