Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Янги лойиҳа сиёсий онг ва мунозара маданиятини ўстиради

Янги лойиҳа	 сиёсий онг ва мунозара маданиятини ўстиради
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тараққиёт стратегияси маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси парламентининг модели” лойиҳасини ишлаб чиқди. Яқинда ушбу лойиҳа доирасида 50 нафардан зиёд ёшлар партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва унинг бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишишди.
– Мазкур лойиҳа ёшларни қонунларни ишлаб чиқиш жараёнидаги иштирокини таъминлаш, уларда сиёсий онг ва мунозара маданиятини шакллантиришга хизмат қилади, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ёшлар билан ишлаш бўлими ходими Тоир Салимов. – Бу эса уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаол иштирокини таъминлайди. Шунингдек, партиямиз ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишда давом этади.
Таъкидлаш керак, мазкур янгилик йигит-қизларни мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан хабардор қилиш, тараққиётимизнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда уларнинг иштирокини таъминлаш, янги қонунлар бўйича таклиф ва тавсиялар олиш мақсадида ташкил этилмоқда.
 
Ўз мухбиримиз
 

 
Мақсад қатъий бўлса
 
Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, соҳага оид билим ва кўникмаларини шакл­лантириш мақсадида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига кўмаклашиш O‘zLiDePнинг бош мақсади” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
O‘zLiDeP Оқолтин туман Кенгаши томонидан ўтказилган мулоқотда ёш тадбиркорлар ва ушбу касбга қизиққан йигит-қизлар иштирок этишди. Мутахассислар уларга бизнесни бошлаш, банкка мурожаат этиш ва кредит олиш шартлари ҳақида маълумот беришди.
Иштирокчилар маҳсулотининг асосий қисмини экспортга йўналтирадиган ишлаб чиқариш субъекти – “Оқолтин МС” масъулияти чекланган жамиятига бордилар. Корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ва ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
– Ёшларни иш билан таъминлаш, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш ва олий таълимга йўналтириш борасида изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда, – деди корхона иш юритувчиси Шавкат Одилов. – Корхонамизда 40 га яқин киши иш билан таъминланган бўлса, уларнинг 22 нафари ёшлардир.
Дарҳақиқат, интилганга толе ёр. Ўз олдига қатъий мақсад қўйиб, шу йўлда интилган ёш борки, ишсиз қолмаслиги аниқ. Айниқса, ишлаб чиқариш субъектлари кундан кунга кўпайиб бораётган шундай бир вақтда. Тадбир иштирокчилари ҳам бунга яна бир бор амин бўлишди.
 
Ҳусан ЖАББОРОВ,
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят
Кенгашининг ёшлар билан
ишлаш бўлими мудири