21asr.uz

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий,
тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз,
лоқайд кишилардан яхшидир
O‘zbek
No Result
View All Result
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан
No Result
View All Result

No Result
View All Result

Янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш – долзарб вазифа

23/08/2017
Об-ҳаво
Янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш – долзарб вазифа
Share on Facebook Share on Twitter Share on Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил
2 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бош­қармалари бошлиқлари, олий таълим муассасалари ректорлари, ўқитувчи ва педагоглар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳоли, жамоатчилик вакиллари билан ўтказилаётган учрашув ва мулоқотлар чоғида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига ота-оналардан бўлаётган мурожаатларда умумтаълим мактабларида 10-11-синфларни ташкил этиш юзасидан кўплаб таклифлар билдирилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, олий таълим муассасалари ректорлари, кенг жамоатчилик вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойларда ота-оналар ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 9-синф битирувчилари умумтаълим мактабларининг 10-синфларида, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришига оид фикрлари ўрганилди.
Бу жараёнда умумтаълим мактабларининг 466 минг нафар 9-синф битирувчисидан 352 минг нафари 10-синфда, 114 минг нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш ниятида экани аниқланди.
Йиғилишда ота-оналар ва болаларнинг шу борадаги хоҳиш-истакларини тўлиқ ҳисобга олиш ва рўёбга чиқариш зарурлиги, уларнинг овора бўлишига йўл қўймаслик, шундай ҳолатлар юз берган тақдирда тегишли туманлар ҳокимлари, халқ таълими бўлими ва таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги раҳбарларига маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда шу йил 20 августга қадар ҳар бир ўқувчининг аниқ мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттиришини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Селектор йиғилишида ўқувчилар ва ота-оналарнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатишнинг янги тизими – ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди. Янги ўқув йили бош­лангунга қадар бу мажмуаларни ўқув жиҳозлари, касб-ҳунар ўрганиш учун зарур анжом ва ускуналар билан таъминлаш бўйича масъул идора ва шахслар белгиланди.
Маҳалла фаоллари, нуронийлар, профилактика инспекторлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари, туман, шаҳар ҳокимларига умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифатини ошириш, ҳар пайшанба ­– профилактика кунида ўқувчиларнинг давоматини ўрганиш ва таҳлил натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш вазифаси топширилди.
Янги ўқув йили бошлангунча касб-ҳунар коллежларининг ўқув устахоналари негизида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил қилиб, уларга яқин атрофдаги мактабларни бириктириш, коллежлардан узоқда жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун мактабнинг ўз базасида ўқув-­ишлаб чиқариш мажмуаси яратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида чуқурлаштирилган махсус тайёргарликни талаб этмайдиган чилангар, тикувчи, ҳайдовчи, ошпаз, сартарош, каштачи, кулол, қандолатчи, новвой, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи каби жами элликдан зиёд касб-ҳунар ўргатилади. Бу мажмуаларда касб эгаллаган ўқувчиларга 11-синфни якунлаганидан сўнг етуклик аттестати билан бирга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконини берадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Йиғилишда касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатаётган, дарс соатлари ҳажми камайган ҳар бир ўқитувчини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни янги ўқув йили бошлангунга қадар ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, мутасадди шахсларга тегишли топшириқлар берилди.
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг 10-синф ўқувчиларини янгидан ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастурлари асосида замонавий дарсликлар билан таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди, тегишли ташкилотларга дарсликларни вақтида ва сифатли нашрдан чиқариш бўйича уюшқоқлик билан иш олиб бориш вазифаси юкланди.
Йиғилишда иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида 10-11-синфларни ташкил этиш, нодавлат таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига жорий йилнинг 20 августига қадар таълим муассасаларини янги ўқув йили, кузги-қишки мавсумга сифатли тайёрлаш ҳамда Инвестиция дастурига киритилган таълим объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
ЎзА
 
Олдинги мақола

Ютуқлар бор, муаммолар кўпроқ

Кейинги мақола

Мурожаатингизни виртуал тарзда йўлланг

Сўнгги хабарлар

2020 йилнинг асосий ранги маълум қилинди

2020 йилнинг асосий ранги маълум қилинди

Kecha, 17:40
Ўзбекистон АҚШда ташкил этилган “Халқаро кеча”  маданий тадбирида яна бир бор дунёга танитилди (+фото)

Ўзбекистон АҚШда ташкил этилган “Халқаро кеча” маданий тадбирида яна бир бор дунёга танитилди (+фото)

Kecha, 17:17
O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов фарғоналик сайловчилар билан учрашди (+фото)

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов фарғоналик сайловчилар билан учрашди (+фото)

Kecha, 15:56

Энергия ресурсларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича ўрганишлар давом этмоқда

Kecha, 15:54

«Тоза ҳудуд» ходими сохта квитанциялар орқали аҳолидан 6 млн. сўм йиғиб олди

Kecha, 11:59

Генерал Қашқадарёда халқ билан мулоқот чоғида долзарб муаммоларни ўрганди

Kecha, 11:50

Оммабоп

  • Талабалар учун қишки таътил муддати маълум бўлди

    18/12, 18:03
  • Иқтисодиётни либераллаштириш КИМГА НИМА БЕРАДИ?

    08/09/2018
  • ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: ХАВФСИЗЛИК ВА ТОТУВЛИК

    13/10/2017
  • Фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз пойдевори

    16/11/2017
  • ИШ КЕРАКМИ, МАРҲАМАТ!

    22/09/2017
  • ГЕРМАНИЯ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

    22/10/2018

Бўлимлар

  • Нигоҳ (302)
  • Муносабат майдони (249)
  • Об-ҳаво (232)
  • Реклама (174)
  • Партия ҳаёти (106)
  • Депутат минбари (73)
21asr.uz

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир

Бўлимлар

  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари

Биз ҳақимизда

  • Биз ҳақимизда
  • Реклама
  • Махфийлик сиёсати
  • Aлоқа

"21ASR.UZ" ахборот-таҳлилий сайти 2017 йил 29 ноябрда ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Гувоҳнома рақами: 1203. Муассис: "XXI АСР" ижтимоий-сиёсий газетаси МЧЖ.
Таҳририят манзили: 100051, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 73А-уй.
Масъул муҳаррир: Фаррух Жабборов.
Электрон манзил: [email protected]

O‘zbek
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан

© 2019 JNews - Premium WordPress news & magazine theme by Jegtheme.