Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Янги йил байрами ярмаркасида гўшт қанчадан сотилмоқда?

Янги йил байрами ярмаркасида гўшт қанчадан сотилмоқда?

           Янги йил байрами олдидан “Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамияти томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилгани ҳақида UzA маълумот бермоқда. 

       – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида харидорларга қулай бўлиши учун терминналлар ўрнатилиб, тўловлар нақд пулсиз амалга оширилиши йўлга қўйилди, – дейди “Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамияти раиси ўринбосари Саламат Караматдинов. – Бозорнинг ёпиқ павильонида 38 хил озиқ-овқат маҳсулоти арзон нархларда сотилмоқда. Амударё, Элликқалъа ва Шуманай туманлари фермерлари гўшт, Хўжайли ва Нукус туманлари фермерлари балиқ, Тўрткўл ва Беруний туманлари деҳқонлари мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етказиб бераётир. 1 килограмм гўшт 25 минг сўмдан сотилмоқда. 

        Нукус туманидаги “Жалал қара Нукус” фермер хўжалиги томонидан етказиб берилаётган тирик балиқнинг бозори чаққон. 

       – Балиқчиликка ихтисослашган хўжалигимиз 2013 йилда ташкил этилган, – дейди ушбу фермер хўжалиги раҳбари Матназар Исмоилов. – Банкдан олган имтиёзли кредит эвазига ҳар бири 4 гектардан иборат 2 кўлда 4-5 хил балиқ парваришини йўлга қўйдик. Ярмаркада шаҳарликларнинг байрам дастурхони учун кунига 80-100 килограмм балиқ сотмоқдамиз. 

        Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ташриф буюрган Бекмурод Полвонов нукусликларнинг байрам дастурхонига 50 турдаги қуритилган мева тақдим этмоқда. 

       – Бозорда сотувчи ва харидорлар учун жуда катта қулайликлар яратилганидан мамнунмиз, – дейди Бекмурод Полвонов. – Байрам арафасида савдо яхши бўлмоқда. Дармондорига бой қуритилган мевалар дастурхон кўрки бўлиш билан бирга, организм учун айниқса, совуқ кунларда яхшигина қувват бўлади. 

      Янги йил байрами ярмаркаси 2018 йилнинг 5 январига қадар давом этади.