Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Янги Зеландия устидан нима учиб ўтди?

Янги Зеландия устидан нима учиб ўтди? Янги Зеландия аҳолиси номаълум ёрқин жисмнинг парвозига гувоҳ бўлди. Унинг сурат ва видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайтида ёзилди.
 
Маълум бўлишича, одамлар оловли шарни 5 январь куни мамлакат шимолидаги Коромандель яримороли устида пайқаган.
 
Видеода кометага ўхшаш ўзидан из қолдириб кетувчи нарсанинг катта тезликда учиб кетаётганини кўриш мумкин. Гувоҳлар туширган суратларда ҳам оловли осмон жисмининг атмосферада учиб, аста-секин бўлакларга парчаланиб кетаётганини кўриш мумкин.
 
Бу  космик станциянинг парчалари бўлиши мумкинлигини тахмин қилинган.