Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Янгиариқда 2281 нафар аёл ўз тадбиркорлигини бошлади

 Янгиариқда 2281 нафар аёл ўз тадбиркорлигини бошлади

         Янгиариқ туманида “Аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида мамлакат конунчилигини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда депутатлар билан биргаликда ўрганилган маҳаллалардаги ҳолат таҳлил қилинди.

Туманда фаолият олиб бораётган 39 та маҳаллаларда 39 нафар диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, 112 нафар бошланғич хотин–кизлар кўмитаси раислари фаоллик килиб, туманда хотин–қизларнинг ижтимоий–сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият курилиши соҳасида, маҳалларда, меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш, ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари даражасини ошириш  борасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар. Шунингдек, туманда аёллар бандлиги масаласи ҳам хатловдан ўтказилган бўлиб, натижада бугунги кунда 657 нафар аёлнинг корамол олиб боқиб иш билан банд бўлишига, 1245 нафарининг товук олиб боқишига, 353 нафарининг иссиқхона курилиши килиб иш бошлашига, 16 нафарининг тикув машинаси олиб шуғулланишига ва  тадбиркорликларини бошлашига кўмаклашилди. Шунингдек, имконияти чекланган 10 нафар аёллар йирик саноат кархоналари билан шартнома асосида тикув машиналари билан таъминланиб уйда касаначилик билан шуғулланишига имконият яратилди.

Халк депутатлари туман кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Аллаберганов бу борада шундай дейди - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш,  ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя килишга каратилган. Аёлларимизнинг жамият ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшаётгани,  иктисодиёт, таълим, соғликни саклаш тармокларида фаоллик кўрсатаётгани замирида хотин-кизларга яратилаётган бундай шароитлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий баъзани мунтазам такомиллашиб бораётганида  деб биламиз.

Учрашув сўнгида ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди ва депутатлик сўрови орқали уларга амалий ёрдам берилишига келишиб олинди.

 

            Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлим мудири