Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Янгибозорлик имконияти чекланган ёшларнинг рассомчилик маҳорати

Янгибозорлик имконияти чекланган ёшларнинг рассомчилик маҳорати

O’zLiDeP Янгибозор туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамияти Хоразм вилояти Янгибозор туман худудий бўлинмаси билан ҳамкорликда тумандаги “Баркамол  авлод” болалар марказида “Мафтункор ранглар олами” мавзусида бадиий-ижодий кўрик танлов бўлиб ўтди. 

  Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёш ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қизиқиш ва иқтидорини рўёбга чиқариш, меҳнатини рағбатлантириш, ёшларнинг ижтимоий жамиятда фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш ва шу орқали ўзларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ушбу кўрик-танловда ёшлар рассомчилик йўналиши бўйича ўз маҳоратларини кўрсатдилар.

—   Инсон шундай қудратли кучга эгаки, у соғлом ва ёки ногирон бўлсин мақсадлари сари чин дилдан ҳаракат қилса албатта кўзлаган ниятига эришади, - дейди Янгибозор туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Адамов. — Бугун      танловда партиямизнинг асосий вазифаларидан бири бўлган ёш ўғил-қизларнинг ўз салоҳиятини намоён этиши ва меҳнатини енгиллаштириш учун зарур шароитларни яратиш, улар томонидан янги билимларни ўзлаштириш ҳамда интеллектуал, ижодий салоҳиятларини янада юксалтириш борасидаги фаолиятини кучайтириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди.          

Шунингдек танлов давомида болажонларга “Ёшларнинг интеллектуал салохиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, фанни янада ривожлантириш хамда истеъдодли, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятига фаол жалб этиш” мақсадида “Ўзбекистон  Республикасида ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”, “Бола ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича яратилган имтиёз ва имкониятлар борасида ҳам соҳа мутахассислари, депутатлар томонидан тушунчалар берилди.
]

  Мазкур кўрик-танловда қатнашган 21 нафар иқтидорли ногирон болалар белгиланган 2 соат вақт ичида эркин мавзуда ўз маҳоратларини намоён қилдилар. Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Ширинқўнғирот қишлоғидан  “Ширинлар” маҳалласида яшовчи № 9-сон умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ражаббоева Назира, 2-ўринни “Навбахор” маҳалласида яшовчи 2-сон умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Султонмуратов Элёр Санжар ўғли ва 3-ўринни тумани  “Бўзқалъа”  қишлоғи, “Ифтихор” маҳалласида яшовчи 11-сон умумталим мактабининг 5-синф ўқувчиси Болтабоева Ойдона Қадамбой қизи эгаллаб, партия ва ҳамкор ташкилотларнинг эсталик совғалари, ўқув қуроллари ва фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

 

                                                                                            Сапаев Зоирбек,

Халқ депутатлари Янгибозор туман

Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг

ижрочи котиби