Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Янгиқўрғон туманидаги “Шаршара” оромгоҳи фаолияти қайта тикланади

Янгиқўрғон туманидаги “Шаршара” оромгоҳи фаолияти қайта тикланади

           O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Янгиқўрғон туман кенгаши томонидан “Дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислохотларнинг аҳамияти”  мавзусида ўтказилган  давра суҳбатида Ўзбекистонда ташқи сиёсат соҳасида хорижий давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришилаётганлиги борасида сўз юритилди.

             Янгиқўрғон тумани қўшни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти билан чегарадош ҳисобланади,- дейди партия фаоли Эргаш Аҳмедов. Қирғизистон билан давлат чегаралари тўғрисидаги битимнинг имзоланиши яқин қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш билан бирга, икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

  Тадбирда Янгиқўрғон туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари, “Ғофуров Бехзод Тохирович”  фермер хўжалиги бошқарувчиси Тохиржон Ғофуров туризмни ривожлантириш мақсадида чегараолди “Заркент” қишлоғидаги ҳозирда  қаровсиз “Шаршара” оромгоҳи фаолиятини қайта тиклашни депутатлик гуруҳи зиммасига олиб, салоҳиятли тадбиркорлар кўмагида оромгоҳ фаолиятини тиклаш лозимлигини таъкидлади. Бу билан ёз-куз ойларида мазмунли дам олиш учун қўшни Қирғизистон фуқароларини қишлоғимизга ташриф буюришлари орқали туризмни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз.

 Давра суҳбати асносида партия фаоллари қўшни давлатлар тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, айниқса, дунёга машҳур Янгиқўрғон олмаларини экспортга йўналтириш борасидаги амалий чора-тадбирлар ҳусусида хам келишиб олдилар.

 

Иброхим САТТАРОВ,

ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар

ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири