Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Янгийўлда 1 июнь куни болалар боғчаси фойдаланишга топширилади

 Янгийўлда 1 июнь куни болалар боғчаси фойдаланишга топширилади

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги “Мумтозбегим Шоҳсаройи” хусусий болалар боғчаси яқин кунларда фойдаланишга топширилади. Мазкур муассасада 11 нафар ходим иш ўрни билан таъминланди, шулардан 2 нафари коллеж битирувчиларидир.

— Болажонларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 3 хил тил ўзбек, рус ва инглиз тиллари, гимнастика, рақс, карате, таеквондо, шашка, шахмат, расм чизиш тўгараклари ташкил этилди, - дейди  “Мумтозбегим Шоҳсаройи”  хусусий болалар боғчаси мудираси Сетора Абдурасулова. — Хусусий боғчамизнинг расмий очилиши бўлиб ўтмаган бўлсада, ҳозирда 50 ўринга мўлжалланган жойимиз болажонлар билан тўлиб, яна 30 нафар болажон заҳирага олинган.

Шунингдек,  йирик лойиҳаларимиздан яна бири 300 ўринга мўлжалланган хусусий болалар боғчаси ва ўрта таълим мактаб биносининг қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур муассаса биносининг тантанали очилиш маросими 1-сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Замон талабларига тўлиқ мос келадиган ушбу масканлар келажагимиз эгаларининг баркамол бўлиб улғайишига хизмат қилади.

А. ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати котиби