Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Январь-март ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари қанча фоизгача арзонлашган?

Январь-март ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари қанча фоизгача арзонлашган?

            Марказий банк 2018 йил биринчи чорагида истеъмол товарларининг асосий турлари нархлари шарҳини эълон қилди, дея хабар бермоқда Qalampir.uz.
 
           Унга кўра, январь-март ойларида пиёз – 46,4 фоиз, тухум – 23,3 фоиз, шакар – 10 фоиз, картошка – 6,2 фоиз, гуруч – 4,2 фоиз, ўсимлик ёғи – 3,2 фоиз, буғдой уни – 2,2 фоиз, сабзи – 1,8 фоизга арзонлашган.
 
            Гўшт 1,1 фоизга қимматлашган.
Айрим ноозиқ-овқат товарлари нархи ҳам пасайган. Кийим-кечак – 4,9 фоиз, пойабзал – 3,8 фоиз, телевизорлар – 7,8 фоиз, чангюткичлар – 4,4 фоиз ва совуткичлар – 3,5 фоизга арзонлашган.
 
           Айирбошлаш курсининг барқарор сақланиши, шунингдек пул массаси ўсиши суръатларининг пастлиги инфляция жараёнлари тўхтатиб турилишига ва истеъмол секторидаги нархлар барқарор бўлишига замин яратди.  
 
           Биринчи чоракда айирбошлаш курси 0,5 фоизга мустаҳкамланди, ўтган йилнинг худди шу даврида у 10 фоизга қадрсизланган эди.
 
            Пул массаси умуман олганда 1 фоизга ошди (2017 йилнинг худди шу даврида – 7,6 фоизга). Кўриб чиқилаётган даврда муомаладаги нақд пул ҳажми 2017 йилнинг биринчи чорагидаги 21 фоизга ошиш билан солиштирганда 6 фоиздан ортиқ миқдорда қисқарди.