Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Япон мактаблари ҳақида нималарни биламиз?

Япон мактаблари ҳақида нималарни биламиз?

1.     Соч турмагига қўйилган талаблар

       Биламизки, кўпгина мамлакатларда ўқувчилар мактабга ўзлари ёқтирган соч турмакларида келишади. Ўғил болалар калта ёки узун сочларда, қизлар эса “укладка” қилиб, ёйиб ва хаттоки сочларини бўяб юришлари ҳам мумкин. Бироқ Японияда буткул ўзгача ҳолат. Уларнинг бир қанча мактабларида ўқувчиларнинг сочларини бўяшларига рухсат берилмайди. Фақатгина сочнинг табиий рангги қандай бўлса, шу рангда юриши мумкин. Ўғил болаларнинг сочи қулоғидан узун бўлмаслиги, қизлар сочларини турмакламаслиги ва мактабга юзларини ҳеч қандай косметика воситалари билан бўямасдан, тирноқларига “лак” қўймасдан келишлари керак. Бундай тарздаги қоидалар болаларнинг бир бирларининг ташқи кўринишига қараб чалғимасликлари учун ўйлаб топилган.

2.     Ишқий муносабатлар

          Айтиш мумкинки, мактаб даврида кўпгина ўқувчилар ким биландир учрашиб юришни бошлайди. Айрим ҳолларда бу кескин равишда тус олиб, оқибати салбий натижалар билан тугайди. Япон мактабларида эса ишқий муносабатлар бўлишига қатъий равишда чек қўйилган. Чунки японияликлар бундай муносабатлар ўқувчини ўқув жараёнидан бутунлай чалғитади, деб ҳисоблашади.

3.     Мактабдаги озиқ овқат

         Шунингдек, Японияда ўқувчилар ошхонада эмас, аксинча, ўзларининг синфларида уйдан ёки мактаб буфетидан олинган егуликлар билан тушлик қилишади. Қолаверса, ишонч хосил қилиш мумкинки, улардаги мактаб ошхонасида тайёрланган овқатлар жуда фойдали ва анча юқори даражадаги озуқавий қийматга эга. Ва таомномалар учун мактаб директори жавоб беради.

4.     Мактабдаги тозалик ишлари

         Қизиғи шундаки, Япония мактабларида бирорта фаррош ёки боғбонни топиб бўлмайди. Синф, йўлаклар ва бошқа тозалаш ишларини дарсдан сўнг ўқувчиларнинг ўзлари бажаришади. Тушлик тугагач, полларни ювишади, ҳамма жойларни супуриб тозалашади. Бу билан ўқувчилар жамоада ишлашни ва бир бирига ёрдам беришни ўрганишади.



5.     Ўқитувчиларнинг дарс ўтиши

        Агар Япон ўқитувчиси тўсатдан касал бўлиб қолса, ўқувчилар синфда тинч ўтириб ўзларича дарсларни ўрганишади. Синфда ҳеч қандай шовқин бўлмайди. Ҳар ким ўз дарси билан машғул бўлади.





6.     Ўзини химоя қилиш

        Япония мактабларида ўзини химоя қилиш махсус дарслари ўқитилади. Ўқувчилар босқинчилик ёки бирор буюм билан ҳужум қилувчилардан қандай химояланишни ўрганишади. Улар химояланишда фойдаланиладиган қуроллар қадимги самурайлар қуролининг замонавий кўринишидир.




7.     Саломлашиш одоби

        Япон маданиятининг асосий қисмларидан бири бу саломалашиш одоби. Шу боис, дарс бошланишидан олдин ўқувчилар ўрнидан туриб, эгилган ҳолатда устозга салом беришади. Дарснинг сўнгида ҳам ҳудди шу тарзда хайрлашишади.



8.     Дарс қолдирганда

        Мактаб ўқувчилари дарс машғулотларига ўз вақтида етиб келишлари шарт. Агар улар кечиккан тақдирда синфга киришга рухсат этилмайди. Сабабсиз дарс қолдирилмайди. Дарсдан кейин эса ўқувчилар ўзлари аъзо бўлган қўшимча тўгаракларга боришади ёки ўқитувчи билан биргаликда қўшимча машғулот ўтишади.



9.     Мактаб формаси

       Япон мактабларида белгиланган формани кийиб юришга қатъий эътибор қилинади. Ўғил болалар қора кастюм билан шим, қизлар эса ёқали кўйлак кийиб юриши, формаси доимо тоза ва дазмолланган ҳолатда бўлиши керак. Агар мактабга формасиз келишса, уйга қайтариб юборилади.


10.    Ёзги таътил

       Японияда ёзги таътил бир ой ёки ундан ошиқроқ муддатда бўлади. Таътил давомида ўқувчилар берилган топшириқларни бажариши керак. Бир қанча тўгарак ва лексияларга боришади.

         Дарҳақиқат, Японияликлар ўқиш учун ўз вақтларини тўғри тақсим қилгани ва етарлича вақт ажратганидан бўлса керак, дунёда улар аниқ фанлар бўйича тўртинчи ўринда туришади.


Интернет манбалари асосида
Моҳинур Қодирова
тайёрлади.