Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Япония бош вазири 1978 йилдан бери биринчи марта Эронга расмий сафар билан жўнади

Япония бош вазири 1978 йилдан бери биринчи марта Эронга расмий сафар билан жўнади

Япония бош вазири Синдзо Абэ 12 июнда Теҳронга расмий сафар билан жўнади. Абэ у ерда Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва президент Ҳасан Руҳоний билан учрашади.  

“Яқин Шарқдаги таранглик хавотир уйғотади. Мен кучим келганча бу минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишида халқаро ҳамжамиятнинг бу масалага эътиборини ҳисобга олган ҳолда иштирок этмоқчиман. Мен Япония ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар асосида минтақада таранглик даражасини пасайтириш мақсадида президент Руҳоний ва олий етакчи Ҳоманаий билан очиқ мулоқот ўтказмоқчиман”, деб айтган Абэ NHK телеканалига сафарга жўнашидан олдин.

Манба "Kun.uz" нашри.