Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Яшнобод” махсус технопарки қатнашчиларига қандай имтиёзлар берилди?

“Яшнобод” махсус технопарки қатнашчиларига қандай имтиёзлар берилди?

          Яшнобод туманидаги “Яшнобод” махсус инновацион технопарк биотехнология, фармацевтика, электр манбаини тежаш, электрон асбоб ва ускуналар, роботехника, машинасозлик, кимёвий технологиялар, муқобил энергия манбалари ва электрон ўлчов асбоблари, материалшунослик ва металларни қайта ишлаш технологияси сингари соҳалардаги инновацияларни ҳаётга татбиқ этишга ихтисослаштирилган.

          Технопарк ҳудудида ички ва ташқи бозорда харидоргир юқори технологияли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун етакчи саноат ва кичик инновацион корхоналар ташкил этиш ишлари авжида.

         – Технопарк қатнашчиларига бир қатор имтиёзлар ва афзалликлар берилди, – дейди директор Н. Ахмеджанов. – Масалан, ер солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантириш, микрофирма, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда йўл жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш, қурилиш эҳтиёжлари учун четдан келтириладиган ускуна, хомашё, реактив ва бутловчи маҳсулотларга божхона тўловларида ҳам имтиёзлар мавжуд.

           Шунингдек, технопарк 30 йиллик шартнома асосида (келгусида муддатни узайтириш шарти билан) фаолият кўрсатади. Технопарк қатнашчиси мақоми 10 йилга танлов асосида берилади. Шу кунга қадар 11 та ло­йиҳа муҳим деб топилиб, ишга туширилиш арафасида турибди.

Олимжон ЖУМАБОЕВ,

“XXI asr”   мухбири