Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

"Йил талабаси" танлови ғолиблари билан танишинг

Куни кеча, Ўзбекистон давлат консерваториясида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази томонидан ташкил этилган "Йил талабаси" республика танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

"Йил талабаси" танловидан кўзланган асосий мақсад — ёшларни яратилаётган имконият ва шароитлардан янада унумли ва оқилона фойдаланишга чорлаш, юрт, жамият олдидаги бурч ва масъулиятини янада кучайтириш, иқтидорли талабаларни аниқлашдан иборат. Лойиҳа давомида ёшларнинг интизоми, билими, фанларни ўзлаштириши, изланиш ва интилишларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Танлов Низомига мувофиқ ҳар бир номинация бўйича 1-ўрин соҳиби танлов статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида, 2-ўрин соҳиби энг кам иш ҳақининг 8 баробари миқдорида, 3-ўрин соҳиби энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида пул мукофоти, шунингдек, барча ғолиблар тегишли даражадаги дипломлар билан тақдирланди.

Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган

“Йил талабаси” республика танлови ғолиблари рўйхати(жадвал)

т/р

ОТМ номи

Иштирокчининг

Ф.И.Ш.

“Йилнинг ўз мутахассислиги энг билимдон талабаси” номинацияси

1.       

ЎзМУ

Бозорбоев Сардор Ўринбоевич

2.       

УрДУ

Исмоилова Ирода Анваровна

3.       

ТАТУ

Актамов Шохрухбек Улуғбек ўғли

“Йилнинг энг ташаббускор талабаси” номинацияси

1.

ТАТУ Қарши филиали

Бердиев Сардор Собир ўғли

2.

ФарДУ

Рахмонов Ботирали Кенжабой ўғли

3.

ЎзДСМИ

Умаров Камолиддин Хусниддин ўғли

“Йилнинг ихтирочи талабаси” номинацияси

1.

ТИҚХММИ Бухоро филиали

Равшанов Умид Халил ўғли

2.

НамМҚИ

Салойдинов Сардоржон Қодиржон ўғли

3.

ТТА

Охунова Диёра Алишер қизи

“Йилнинг спортчи талабаси” номинацияси

1.

ҚўқДПИ

Мелиқўзиев Бектемир Рўзиматжон ўғли

2.

ҚарДУ

Тошпўлатова Шохсанамхон Дилшодбек қизи

 

3.

АнДУ

Холдаров Иқболжон Баҳодиржон ўғли

 

“Йилнинг ижодкор талабаси” номинацияси

1.

ЎзДК

Азимов Санжарбек Абдусалим ўғли

2.

МРДИ

Бойчибоева Шохсанам Содиқжон қизи

3.

СамДУ

Худойбердиева Хулкар Зохид қизи

“Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси”

1.

ТДАУ

 Жўраева Моҳинур Жонибек қизи

“Йилнинг энг фаол нотиқ талабаси”

1.

ТДАУ Андижон филиали

Усмонхўжаева Гавҳарой Мирзохид қизи