Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Йилига 60 миллион сўм фойда олаётган гулчи

Йилига 60 миллион сўм  фойда олаётган гулчи

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши саъй-ҳаракати билан “Оилавий тадбиркорлик – аёллар бандлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирда техника-иқтисодиёт, архитектура ва қурилиш коллежлари ўқувчилари Навоий шаҳридаги “Олима Лайло келажаги” хусусий корхонасига қарашли иссиқхона фаолияти билан танишди.

   2000 йилдан бери фаолият юритаётган мазкур корхонанинг раҳбари Назира Фахриддинова тиббиёт соҳасида ишлаган. Ўша пайтлар ҳам гул унинг жону дили эди. Пенсия­га чиққач эса бутун кучи ва вақтини ўзи севган гулчиликка бағиш­лади.

  – 80 сотих ерда иссиқхона қурдим, – дейди у. – Ҳар қандай экинни ўстиришда  аввало, тажриба керак экан. Гул кўчатларини агротехник талаб­лар асосида парвариш­ласак-да, ўсимликлар тўрт-беш ойда қуриб қолаверди. Шундан кейин вилоятимизнинг иссиқ-қуруқ иқлимига мос келадиган гулларни Хитой, Голландиядан олиб келдик. Бугун иссиқхонамизда 50 турдаги гулларни парваришлаб, Қизилтепа, Кармана, Нурота туманларига етказиб бераяпмиз. Бир йилда ўртача 60 миллион соф фойда оляпмиз. Тинчлик қўрғонидаги 3,5 гектар ерда қўшимча иссиқхона тиклаб, помидор, бодринг етиштиришни ҳам йўлга қўйдик.

Тадбиркорликда катта муваффақиятларни қўлга киритаётган Назира опанинг тажрибаси ёшларда қизиқиш уйғотди. Улар кредит олиш тартиб-тамойиллари, бизнес-режа тузиш, хорижий ҳамкорлар билан ишлаш бўйича ҳам маслаҳат олдилар.

Тадбирда 20 дан зиёд ёш  O‘zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирди.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,

“XXI asr” мухбири