Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Йирик давлат корхоналари соф фойдасининг 10 фоизини инновацион фаолиятга йўналтиради

Йирик давлат корхоналари  соф фойдасининг 10 фоизини инновацион фаолиятга йўналтиради

        Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Намунавий низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали тақдим этган маълумотга асосланиб, ЎзА хабар берди. 

         Намунавий низомга асосан хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари Жамғарма учун ажратиладиган маблағлари унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан бирида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.

              Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларда сарфланади: 

- янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш, зарур тажриба-саноат синовларини ўтказиш; 

     - илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартномаларни молиялаштириш;

         - илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг моддий-техник ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, илмий-техник ходимларни моддий рағбатлантириш ва малакасини оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш.

         Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қайтариб олинмайди ва келгусида фойдаланиш учун хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарининг махсус ҳисоб рақамида сақланади.